...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сооронбай Жээнбеков 13 декабрь куни Тошкентга келади


10:07, 11.12.2017 Олам
 2 361

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев шунингдек, Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга сафари тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаган.

Аввалроқ, Сооронбай Жээнбеков расман Қирғизистон Республикаси Президенти сифатида ўз фаолиятини бошлагани ва бу билан у мамлакат тарихидаги бешинчи президент бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Қирғизистон Республикаси Президент девони хабарига кўра, Сооронбай Жээнбеков расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
 
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев шунингдек, Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга сафари тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаган.
 
24.kg  интернет нашрининг хабарига кўра, Сооронбай Жээнбековнинг Тошкентга сафари 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтиши кутилаяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Қирғизистон Республикаси собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев ва унинг турмуш ўртоғини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Ҳошимова билан кутиб олган эди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон Республикаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!