...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ қўмитасида 26 нафар янги акалар иш бошлади


20:45, 02.08.2018 Жамият
 10 963

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппаратида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Ўзбекистонда солиқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган саъй-ҳаракат натижасида тизимда фаолият юритаётган 1245 нафар ходим лавозимидан четлаштирилиб, бўшаб қолган ўринларга танлов асосида қабул эълон қилинган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппаратида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. 
 
Лавозимларга соҳанинг 26 нафар етук мутахассислари бош бошқарма, бошқарма ва бўлимларга раҳбарлик лавозимларига тайинланди.
 
Давлат солиқ қўмитасидан “Qalampir.uz”га маълум қилишларича, лавозимларга тайинланганларнинг ўртача 40 ёшгача бўлган мутахассислар.
 
Эслатиб ўтамиз, аввал, Давлат солиқ қўмитаси бундан буён солиқ органларига ишга киришда тубдан янгича тизим – адолатлилик, шаффофлик принциплари асосида амалга оширилиши ва ишга кириш юзасидан қилинган мурожаатлар тўлиқ кўриб чиқилишини маълум қилган эди. 

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар