...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Молия вазирлигига ўтказилди


16:41, 27.12.2018 Жамият
 6 363

Эркин Файзиевич Гадоевнинг қайси лавозимда иш бошлагани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида бир қатор тайинловлар амалга оширилгани, унга кўра, қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Эркин Файзиевич Гадоев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Эркин Файзиевич Гадоев Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўтказилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
 
Эркин Файзиевич Гадоевнинг қайси лавозимда иш бошлагани ҳозирча номаълум.
 
Маълумот ўрнида, Эркин Файзиевич Гадоев 1959 йилда Бухоро вилоятида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Маълумоти олий.  1980 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1988 йилда Москва Давлат Университетини (аспирантура) тамомлаган.
 
Давлат солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда бошлаган.
 
ДСҚ раиси ўринбосари лавозимига 2010 йил январь ойида тайинланган.

Теглар:Эркин Гадоев Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар