...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беҳзод Мусаев ДСҚ раиси бўлди. Унинг Президентга содиқлиги урғуланмоқда


12:07, 27.12.2018 Жамият
 8 577

Давлат солиқ қўмитаси тарқатган хабарда Беҳзод Мусаевнинг мамлакат Президентига содиқлиги урғуланади.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди.
 
Давлат солиқ қўмитаси тарқатган хабарда Беҳзод Мусаевнинг мамлакат Президентига содиқлиги урғуланади.
 
“Беҳзод Мусаев мамлакатимиз Президентига содиқ, кенг дунёқарашга эга, узоқни кўзловчи, тинмай изланувчан ва олдига ҳамиша стратегик вазифаларни мақсад қилиб келган юқори малакали мутахассисдир.
 
Беҳзод Мусаев раҳбарлигида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий этилаётган солиқ тизимини либераллаштириш,  тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш,  давлат солиқ хизмати органларини инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкорига айлантириш йўлидаги ислоҳотлар фаоллик билан ҳаётга татбиқ қилинмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати - ўзбек.   

Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.  

Давлат солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 2010 йилда бошлаган.

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Беҳзод Мусаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар