...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонналаб Ўзбекистон мевалари Россияга киритилмади


20:31, 02.08.2018 Олам
 11 053

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари назорати қўмитаси меваларда зараркуранда ҳашарот – шарқ куяси аниқлаган.

Жорий йил 30 июль куни Россиянинг Челябинск вилоятига Ўзбекистондан олиб борилган 20 тоннага яқин сарҳил шафтоли киритилмади.
 
Ўзбекистондан олиб борилган 19,9 тонна шафтоли Челябинск бозорларига сотиш учун чиқарилиши керак бўлган. Текширув вақтида Россия Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари назорати қўмитаси меваларда зараркуранда ҳашарот – шарқ куяси аниқлаган ва уларни вилоят ҳудудига киритмаслик ҳақида қарор қабул қилган.
 
Шарқ куяси Челябинск вилояти ҳудудида мавжуд эмас. Ушбу заракуранданинг ҳудудга тарқаб кетишининг олдини олиш мақсадида мевалар Ўзбекистон Республикасига қайтариб юборилган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 20 июль куни Ўзбекистон ва Қозоғистондан олиб борилган 400 тонна қовун ва тарвуз Россия ҳудудига киритилмай, қайтариб юборилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:экспорт шафтоли Челябинск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!