...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазири ташвишда!


13:21, 22.03.2018 Жамият
 12 960

Соғлиқ сақлаш вазири Алишер Шодмонов ушбу оилавий тадбирга ҳам эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини тақдим этганидан хабарингиз бор.
 
Гарчи ушбу қарор лойиҳаси ва низомда янги туғилган чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш тадбирлари ҳақида сўз бормаган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқ сақлаш вазири Алишер Шодмонов ушбу оилавий тадбирга ҳам эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидламоқда.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлигида оилада фарзанд дунёга келиши муносабати билан ўтказиладиган маросимлар, айниқса, туғуруқхонадан чақалоқни олиб чиқиш тадбирларидаги дабдабабозлик, миллий урф-одатларга зид бўлган турли ортиқча маросимларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шундай дейди:


 
“Тан олиб айтиш керак, ҳақиқатан ҳам миллатимиз ушбу масалада таназзул ёқасига келиб қолгани рост. Давлатимиз раҳбари жуда ўринли таъкидлаганларидек, тўй-маросимларни ўтказиш фақат шахсий иш эмас, балки ижтимоий масала ҳам. У бир оилада ташкил қилингани билан тадбирнинг таъсири бутун жамият ҳаётига, халқимиз саломатлигига таъсир қилади.
 
Жорий йилнинг февраль ойида тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Оилада фарзанд туғилиши муносабати билан ўтказиладиган маросимлардаги дабдабабозликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси” тасдиқланиб ижрога киритилди.
 
Тиббиёт ходимлари халқ орасига чуқур кириб, янги ва таъсирчан усулларда тарғибот ишларини олиб бормоқда. Кузатувларимиздан кўринмоқдаки, тушунтиришнинг эскича усуллари бугун ўзини оқламайди. Шу боис айни дамда тиббиёт муассасаларида акушер-кинекологлар, оила шифокорлари, патронаж ҳамширалар билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Ҳомиладор аёллар, қайнона-қайноталар билан алоҳида тарғибот ишлари ўтказилмоқда. Чақалоқ дунёга келиши билан ўтказиладиган ортиқча дабдабабозликдаги маросимларнинг янги туғилган гўдак ва она соғлигига салбий таъсири тиббий нуқтаи назардан тушунтирилмоқда. Айниқса, чақалоқ туғилгач, дастлабки қирк кун она ва бола соғлиги учун энг муҳим палла экани, бу муддат ичида қариндош-уруғларнинг йўқлови ҳам улар саломатлигига салбий таъсир қилиши ҳақида суҳбатлар ўтказилмоқда. Чилла даври деб айтиладиган бу муддатга халқимиз қадимдан ҳам алоҳида эътибор қаратиб келган.
 
Биргина Тошкент шаҳрида ушбу тарғиботлар натижасида мингга яқин ёш оилалар туғруқ мажмуасидан чиқиш жараёнларини ихчам, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликларсиз, миллий урф-одатларимиз бўйича ўтказишди. Бугун уларнинг қамрови кенгайиб бормоқда. Бола саломатлиги, келажаги, эртанги ҳаёти учун унинг туғуруқхонадан қандай автомашина, эртак қаҳрамонларию, карнай-сурнай билан чиқиши эмас, унга бериладиган тарбия, тиббий ёрдам ва ота-она намунаси муҳим эканини англаб етаётган оилалар сони ортиб бормоқда”.
 
Айни дамда Олий Мажлис Сенати томонидан ишлаб чиқилган қарор ва низом муҳокамаси давом этмоқда. Вазир Шодмоновнинг туғруқхонадан чақалоқларни олиб чиқиш борасида амалга ошираётган фаолияти ва билдирган таклифлари халқ томонидан қандай қабул қилинади, сенаторлар буни ҳам қарор ва низомга киритадиларми? Кузатамиз...

Теглар:Алишер Шодмонов Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар