...
МЕНЮ
ONLINE TV

Скандинавия ҳаво йўллари учувчиларининг иш ташлаши туфайли 230та рейс бекор қилинди


13:50, 13.06.2016 Олам
 2 402

Учувчилар ойлик маошларининг 3,5 фоизга оширилишини талаб қилишмоқда.

Швециянинг SAS Скандинавия ҳаво йўллари учувчилари касаба уюшмаларининг меҳнат шароитларидаги келишмовчилик сабаб иш ташлашмоқда. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар бермоқда. Аслида ушбу иш ташлаш жараёни ўтган ҳафтанинг жумаси, 10 июнь куни, куннинг иччинчи ярмида бошланган эди.

“Душанба куни, (13 июнь) авиакомпаниядаги 230та рейс бекор қилинди. Бу 27 минг йўловчининг ўз манзилларига вақтида ета олмасликларига сабаб бўлади”, дейилади авиакомпания расмий сайтида. Авиакомпания матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, гап фақатгина швециялик учувчилар учадиган рейслар ҳақида кетмоқда.

Швеция учувчилар касаба уюшмаси берган маълумотларга қараганда, иш ташлаш жараёнида 400 киши иштирок этмоқда. Улар ойлик маошини 3,5 фоизга оширилиши, жамоавий келишув битимини соддалаштиришни талаб қилишмоқда.

“Мен SAS мижозларидан Швециялик учувчиларнинг иш ташлаш уюштирганликлари муносабати билан узр сўрайман. Биз ушбу жараённи тўхтатиш учун қўлимиздан келган барча чораларни кўрдик, аммо ҳозирча улар билан муросага келганимиз йўқ”, дейди Скандинавия ҳаво йўллари жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи.

Авиакомпания вакиллари айни жараён билан боғлиқ янгиликларни компаниянинг сайтида доимий тарзда янгилаб туришни, йўловчиларга ҳам айни ҳолат билан боғлиқ хабарларни уларнинг электрон почталарига SMS кўринишида юборишни ваъда қилишмоқда.
Умида Якубова

Теглар:SAS Скандинавия ҳаво йўллари Швеция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!