...
МЕНЮ
ONLINE TV

Синоптиклар 6 май учун ёмғирли об-ҳаво ваъда қилишмоқда


19:53, 05.05.2017 Бу қизиқ
 3 066

Ревматизм касаллиги борлар эҳтиёт бўлинг! Эртага ҳам ёмғир ёғади.

Ревматизм касаллиги борлар эҳтиёт бўлинг! Эртага ҳам ёмғир ёғади. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага, 6 май куни Тошкент шаҳрида ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +27... +29, кечаси эса +15... +17 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат +27... +32, кечаси эса +12...+17 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси эса +12... +17 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +25... +30, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +27... +32, кечаси +15... +20 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Об-ҳаво Баҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!