...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швециядаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқиловнинг суди бошланди


20:17, 13.02.2018 Олам
 3 264

Мазкур теракт натижасида 5 киши ҳалок бўлган ва 15 киши оғир тан жароҳати олган.

Аввалроқ, Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов бошқарувидаги автобус одамлар устига бостириб бориши билан боғлиқ теракт содир бўлгани хақида хабар берган эдик.
 
Мазкур теракт натижасида 5 киши ҳалок бўлган ва 15 киши оғир тан жароҳати олган.
 
Ўзини ИШИД тарафдори деб атаган Раҳмат Оқиловнинг суд куни Стокгольм суди бугун, 13 февралга белгалаган эди.
 
Айни пайтда айбланувчи иши юзасидан суд жараёни бошланган. Бу ҳақда РИА новости хабар бермоқда.
 
Суддан один айбланувчининг адвокати Йоҳан Эрикссон мижози террорчилик жиноятини содир этганига иқрор бўлгани, тергов давомида ҳеч қандай бўйин товлаш ҳаракатига бормагани ва Швеция ҳукуматининг ИШИДга қарши ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганини маълум қилди.
 
Суд жараёни якунлангач унинг ҳукмини батафсил бериб ўтамиз.
Икром Раҳмон

Теглар:Раҳмат Оқилов Стокгольм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!