...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швецияда ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловга ҳукм ўқилди


17:39, 07.06.2018 Олам
 7 310

Бу мамлакатда умрбод қамоққа ҳукм қилинганлар ўртача 16 йил қамоқхонада ўтиради.

Швецияда суд 2017 йил Стокгольмда юк машинаси билан одамлар устига юриб кетган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
 
У террорчилик ва беш кишининг ўлимида айбдор деб топилган.
 
The Local’нинг таъкидлашича, Швецияда умрбод қамоққа ҳукм қилинганлар ўртача 16 йил қамоқхонада ўтиради. Муддат тугагач, Оқилов мамлакатдан чиқариб юборилади.
 
Маълумот ўрнида, Раҳмат Оқилов 2017 йилнинг 7 апрель куни Швеция пойтахти Стокгольмда юк машинаси катта тезликда одамлар устига юриб кетган ва савдо марказига бостириб кирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Швеция Раҳмат Оқилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!