...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стокгольмдаги теракт ижрочиси ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловнинг суд куни белгиланди


19:02, 31.01.2018 Олам
 3 777

Стокголмдаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқиловнинг иши юзасидан суд мажлиси ўтказилади.

2017 йилнинг 7 апрелида Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида автобуснинг одамлар устига бостириб бориши билан боғлиқ теракт содир бўлгани хақида хабар берган эдик.
 
РИА Новости нашрининг маълум қилишича, мазкур теракт ижрочиси ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловнинг суди жорий йилнинг 13 февраль ойида бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, Раҳмат Оқилов 2017 йилнинг 7 апрель куни пойтахт Стокгольмда юк машинаси билан ҳаракатланиб пиёдалар йўлакчасида одамларнинг устига бостириб боргани оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган. Швеция ҳукумати Раҳмат Оқиловнинг бу ҳаракатини теракт деб баҳолаган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Стокгольм Швеция Раҳмат Оқилов теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!