...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шуҳрат Нуралиев тирик, у шифохонанинг жонлантириш бўлимида


17:51, 22.11.2017 Шоу-бизнес
 19 038

“Kun.uz” интернет нашри Шуҳрат Нуралиевнинг вафот этгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатди.

Таниқли актёр Шуҳрат Нуралиев оғир хасталикдан тоби қочгани учун шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда таҳририятимизнинг ишончли манбалари хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Нуралиев бир неча йиллардан буён қандли диабет касаллиги билан оғриб келган. Бир неча кун аввал унинг тоби қочиб, шифохонага ётқизилган. Айни дамда актёр шифохонанинг жонлантириш бўлимида. Мутахасисларнинг таъкидлашича, актёрнинг аҳволи жуда оғир. 

Маълумот учун, Шуҳрат Нуралиев "Осмондаги болалар", "Зарб", "Улфатлар 2", "Содда қиз" каби 10 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. У 8 йил мобайнида Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. 

1980 йилда таваллуд топган Нуралиевнинг икки қизи ва бир ўғли бор.

Шуҳрат Нуралиевнинг вафот этгани  тўғрисида "Kun.uz" интернет нашри тарқатган хабар тасдиғини топгани йўқ. Актёр тирик, яқинлари ОАВлардан тарқатилаётган хабарларга жиддий эътибор қаратиб, хабарнинг тўғрилигини текширишларини сўрашмоқда.

Теглар:Шуҳрат Нуралиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!