...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳруҳ рэпер март ойида концерт беради


13:39, 24.01.2017 Шоу-бизнес
 3 710

Айни вақтда концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Ёшларининг севимли рэпери бўлган Шоҳруҳ “Истиқлол” санъат саройида концерт  дастурини тақдим этади. Бу ҳақда рэпер ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди.
 
Шоҳруҳнинг маълум қилишича, унинг галдаги концерт дастури жорий йилнинг 24-25 март кунлари бўлиб ўтади. “10 йиллик ижодим” деб номланган конер дастурига айни кунларда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
 
Маълумот учун,  Шоҳруҳ рэпернинг “Болалигим”, “Ватаним”, “Қайт”, “Воқеа” каби қўшиқлари ёшлар қалбидан жой олган.
 
Гарчи ўзбек шоу-бизнесида рэп йўналишининг пайдо бўлиши қатор танқидларга сабаб бўлган бўлса-да, Шоҳруҳ рэпер куйлаган қўшиқлар айнан қайсидир ижтимоий мавзуда бўлгани билан  омма эътиборни тортган.
Умида Якубова

Теглар:Шоҳруҳ рэпер Концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!