...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Жўраевнинг концерти кунлари аниқ бўлди


12:24, 08.09.2016 Шоу-бизнес
 6 018

Октябрь ойида хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳам жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этяпти. Мухлислар кимни танларкин?

Жўраевлар сулоласи сўнгги вақтларда ижодга маҳкам бел боғлаган. Жорий йилнинг баҳорида Зоҳиршоҳ Жўраев “Мама” номли қўшиғига ишланган видеоклипини катта тадбир сифатида премьера қилган эди. Кейинроқ Шерали Жўраев Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида концерт дастурини тақдим этди. Энди навбат Шоҳжаҳон Жўраевга.
 
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали 20-21-22 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Ким эдигу ким бўлдик” номли навбатдаги концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар қилди.
 
Афишада келтирилишича, қўшиқлар жонли ижрода куйланади.
 
Шунингдек, октябрь ойининг 21-22 кунлари хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳам “Истиқлол” санъат саройида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Қизиқ, мухлислар кимни танларкин, Жаҳонгирними ё Шоҳжаҳонни?

Теглар:Шоҳжаҳон Жўраев Жаҳонгир Отажонов Шерали Жўраев Зоҳиршоҳ Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Жахон
11:10 13.09.2016

Шоҳжаҳон Жўраев Сиздан жонли ижрода куйлашни Ботир Қодиров ўрнак олса бўлмасмикан...!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!