...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраевнинг концерти телевидениеда намойиш этилади


12:53, 20.01.2017 Шоу-бизнес
 7 035

Шерали Жўраев 70 ёшга тўлиши муносабати билан ўтган йили концерт дастурини тақжим этган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев катта саҳналарга қайтгани, клиплари ТВ эфирларида берила бошлагани, “Парижон” номли қўшиғига ишланган видеоклип “Миллий ТВ” телеканали орқали бериб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўтган йилнинг 14 январь куни Шерали Жўраевнинг кенжа ўғли Зоҳиршоҳ Жўраев “Мама” номли қўшиғига ишланган видеоклипни шоу-бизнес оламининг таниқли вакиллари иштирокида премьера қилган эди. Тақдимот маросимида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ҳам иштирок этиб, ўғли билан бир саҳнада қўшиқ куйлади.
 
Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ҳам 70 ёшга тўлиши муносабати билан Тошкентдаги меҳмонхоналар бирида ижодий кечаси ва концерт дастурини ташкил этди.
 
Бундан бир йил аввал бўлиб ўтган концерт дастури Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг катта саҳналарга ва телевидениега қайтгани муносабати билан илк бор “Миллий ТВ” телеканали орқали намойиш этилади.
 
Маълумотларга қараганда, мазкур концерт дастури 21 январь, шанба куни соат 21:05 да эфир юзини кўради. 

Теглар:Шерали Жўраев Миллий ТВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!