...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода “Big apple music awards - 2016”да иштирок этади


11:05, 06.02.2016 Шоу-бизнес
 3 786

Учала хонанда ҳам тарвузи қўлтиғидан тушиб ортга қайтмасдан, бирор мукофотни қўлга киритиб, “юлдуз” деган номини оқлаб келишига умид қиламиз.

Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва хонанда Муниса Ризаева жорий йилнинг 27 август  куни Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган “BAMA music awards - 2016” тақдимот маросимида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Сал ўтмай хонанда Шаҳзоданинг ҳам ушбу тақдимот маросимида иштирок этиши ҳақидаги хабарлар ва афишалар пайдо бўлди. Шаҳзода Instagram’даги шахсий саҳифасига сохта афишани жойлаштириб, тақдимотда иштирок этиши ҳақидаги маълумотлар ёлғон эканини тасдиқлади.

Айни дамда 1-7 май кунлари “Истиқлол” санъат саройидаги концерт дастурига тайёргарлик кўраётган хонанда 2016 йилнинг 23 сентябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган “Big apple music awards - 2016” тақдимот маросимида иштирок этишини маълум қилди.



Демак, августда Сардор Раҳимхон ва Муниса Ризаева Германияга, сентябрда эса Шаҳзода Дубайга йўл олади. Учала хонанда ҳам тарвузи қўлтиғидан тушиб ортга қайтмасдан, бирор мукофотни қўлга киритиб, “юлдуз” деган номини оқлаб келишига умид қиламиз.  

Теглар:Шаҳзода Big apple music awards - 2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Даврон
11:30 06.02.2016

Юлдуз деган номни халк берадими ёки сарик прессами? Осмнга кутарилган "юлдузлар" ерга кулашмокдаку?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!