...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳрам Ғиёсов футбол жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга боради


13:47, 29.09.2017 Спорт
 3 355

“Бухоро”–“Металлург” учрашуви эртага, 30 сентябрь куни соат 18:00 да ўтказилиши режалаштирилган.

Таниқли ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов, эртага, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан ўрин олган “Бухоро”–“Металлург” учрашувини кузатиш учун “Бухоро” стадионига бориши кутилмоқда. Бу ҳақда “Бухоро” клуби Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Бухоро” клубини қўллаб-қувватлаш учун мухлислар қаторида Жаҳон ва Осиё чемпиони, Рио Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби ҳисобланган боксчи Шаҳрам Ғиёсов мезбонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўйинга ташриф буюриш ташаббуси билан чиққан.
 
“Ўйин якунлангандан сўнг Шаҳрам Ғиёсов билан матбуот анжумани ўтказилади. Барча спорт мухлисларини учрашувда кутиб қоламиз!”, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида -69 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионликни ўз номига ёзиб қўйганди.
 
Шаҳрам, шунингдек мусобақада иштирок этганлар орасида “энг яхши боксчи” сифатида эътироф этилиб, жорий йилнинг 2 сентябрь куни туғилиб ўсган замини Бухорога етиб борганди.
 
Бокс бўйича Жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан ўрин олган ўйинлар иштирокчиси — ҳар иккала жамоага омад тилайди!
 
Таҳририятимиз Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўйингоҳга боришга вақт ажрата олган боксчига мухлислар номидан миннатдорлик изҳор этади.
 
Ўйлаймизки, Шаҳрамнинг бу амалиёти бошқа спорт ва шоу-бизнес оламининг таниқли вакиллари томонидан давом эттирилади. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шаҳрам Ғиёсов Бухоро Металлург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!