...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сеулга отланган Asiana Airlines самолёти фавқулодда ҳолат сабаб парвозни тўхтатди


14:34, 28.09.2016 Олам
 3 131

Asiana Airlines самолёти тутаб кетиши оқибатида аэропортга қайтишга мажбур бўлди.

27 сентябрь куни Сеулга йўл олган Asiana Airlines компаниясига тегишли самолёт юк бўлинмасида тутун чиқиши туфайли Лос-Анжелес аэропортига қайтиб қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақжа “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Лос-Анжелес аэропорти вакили Ненси Каслснинг айтишича, Airbus 380-800 Сеулга 201-рейс парвозни сешанба куни маҳаллий вақт билан 12:30да амалга оширган эди.
 
Бир неча соат ўтгач, самолёт экипажидан лайнерни ортга қайтариш лозимлиги ҳақда хабар келган. Самолёт бортида 350 нафар йўловчи кетаётган эди.
 
АҚШ Федерал авиация бошқармаси вакили бу воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини таъкидлади.
 
Хабарларга кўра, лайнер Лос-Анжелесга маҳаллий вақт билан 19:30да қайтиб келиши керак бўлган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:самолёт Asiana Airlines Лос-Анжелес Сеул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!