...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 ёшли болани гаровда ушлаб турган шахс қўлга олинди


14:03, 28.09.2016 Олам
 2 579

Махсус операция вақтида болакайга зарар етмаган.

Сингапур полицияси 2 ёшли болакайни гаров сифатида ушлаб турган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, 39 ёшли киши болакайни унинг онаси билан бўлган келишмовчилик сабаб гаровга олган. Боланинг онаси билан дўст бўлган киши ҳеч қандай муросага келишни истамади, натижада кўп қаватли уйларнинг 5 қаватида жойлашган хонадонга ҳужум уюштирилди.
 
Аниқланишича, боланинг онаси гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган ва полиция томонидан тақиқланган моддани сақлаш ва сотиш айби билан қўлга олинди. 17 соат мобайнида 2 ёшли болани гаровда ушлаган киши ҳам гиёҳванд модда тарқатгани учун ҳибсга олинди.
 
Айни вақтда бола шифокорлар кўригида бўлиб турибди, текширувлардан сўнг болакай ва унинг уч акасининг тақдири қандай бўлиши маълум қилинади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Сингапур Фавқулотда ҳодиса 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!