...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Лавров Президент Ислом Каримов қабулида бўлди


00:44, 25.05.2016 Жамият
 3 961

23 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси ТИВ раҳбари Сергей Лавров 24 май куни Президент Ислом Каримов билан учрашди.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 23 май куни Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик. 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Оқсаройда ўтказилган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи, халқаро сиёсатга доир долзарб масалалар муҳокама этилди.
 
Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Россияда бўлган эди. Давлат раҳбари учрашув Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Сергей Лавровни қутлар экан, жорий йилнинг апрель ойида Москвада ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – Россия музокаралари якунларига юксак баҳо берди ва бу барча йўналишларда ўзаро муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. 

Бугунги кунда олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги келишувларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бу жаҳон иқтисодиётида мураккаб ўзгаришлар рўй бераётганига қарамасдан ўзаро савдо ҳажмини нафақат сақлаб қолиш, балки кўпайтириш имконини беради. 

Томонлар 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига оид битим доирасида рақобатбардош ва харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги инвестициявий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор экани таъкидланди. 

Россия ташқи ишлар вазири самимий қабул ва ўзаро муносабатлар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш имконияти учун Президент Ислом Каримовга миннатдорлик билдирди. Лавров Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси хусусида ўз фикрини билдирар экан, Ўзбекистоннинг ШҲТга самарали раислиги Тошкент саммитининг муваффақиятли ўтишини таъминлашига ишонч билдирди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг бошқа истиқболли йўналишлари бўйича ҳам фикр алмашилди. 

Теглар:Ислом Каримов Сергей Лавров Учрашув ТИВ Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

biybars
16:57 11.06.2016

Россия билан совда сотик килиш фойдали.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар