...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Европа киноси фестивалига старт берилди


00:07, 25.05.2016 Кино
 3 192

Фестивалда Европа мамлакатлари киноижодкорлари томонидан суратга олинган 17 фильм намойиш этилади

23 март куни Ўзбекистонда IV Европа киноси фестивалига старт берилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги хабар бермоқда.
 
23-29 май кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Европа Иттифоқининг делегацияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган фестивалнинг очилиш маросими 23 май куни Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтди. Унда, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаева ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раиси Юрий Штерк сўзга чиқиб, Ўзбекистонда кино соҳасига қаратилаётган эътибор ҳақида нутқ сўзлаган.
 
Маълумотларга қараганда, Европа киноси фестивалида Австрия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Греция, Латвия, Португалия, Словакия, Словения, Франция, Финляндия, Швейцария ва Чехия каби мамлакатлар киноижодкорлари томонидан суратга олинган 17 фильм намойиш этилади.
 
Фестивал Буюк Британия кино усталари ижодига мансуб “Макбет” фильми намойиши билан бошланди. Унда, шунингдек, “Мушукларнинг боши айланмайди”, “Оданинг кундалиги”, “Қучоқлашиш мактаби”, “Синиқ шиша устидаги рақслар”, “Эль Греко”, “Опа”, “Мангулик ва бир кун”, “Элла Майяр – икки карра саёҳат”, “Гиппократ”, “Масхарабозлар”, “Нико ва юлдузларга йўл”, “Зи хоним” каби қатор фильмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. 

Теглар:Ўзбеккино миллий агентлиги Европа Иттифоқи Европа киноси фестивали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sabina
17:07 06.12.2016

bu judayam qiziq bo'lsa kerak!!!


Mubina
00:15 25.05.2016

Yevropa kinolari ozbek tilida ovozlashtirilgan holatda namoyish etiladimi yoki jahon tillarida...?.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!