...
МЕНЮ
ONLINE TV

Save Nasaf: Йўқчилик йиқитар клуб зўрини


15:17, 28.04.2018 Спорт
 6 123

Сиз “Насаф” жамоасининг сақланиб қолишига тарафдормисиз?

Кейинги пайтларда турли хил интернет нашрлари ва одамлар тилида Қаршининг “Насаф” клубида молиявий аҳвол яхши эмаслиги ҳақида гап-сўзлар юрибди.
 
Ушбу хабардан чуқур қайғуга ботаётган миллионлаб “Насаф” ишқибозлари камтарона мурожаатлари “Qalampir.uz” сайтида эълон қилиниши ва кенгроқ ёритилишини сўрашди.
 
Анйи вақтда “Насаф” молиявий қийинчиликлар гирдобида, клубга молиявий ёрдам керак. Клубнинг бошидан кечираётганлари айни ҳақиқат. Ҳатто бу ҳақда клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам АГМКга қарши учрашувдан сўнг ўтказилган  матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.
 

 
Молиявий қийинчилик? Бу ҳақиқат. Биз буни бошдан кечираяпмиз. Аммо “Насаф”дек клуб бундай аҳволга ташлаб қўйилмайди. Раҳбарларимиз бу вазиятдан чиқиб кетиш устида бош қотиришаяпти. Бу ҳолат вақтинчалик ҳаммаси изга тушиб кетади деб, ўйлайман”, деди Бердиев.
 
Воқеалар ривожи қандай содир бўлаётганини кўриб, эшитиб ва гувоҳ бўлиб шундай вақтда ўзимизни томошабиндек тутишни истамадик ва “Насаф” мухлислари илтимосларини ерда қолдиришни истамадик. Зеро, “Насаф” шу кунгача бутун Ўзбекистонда етарли мухлис ва ҳурматга эга клублардан бири ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда “Насаф”нинг ўзбек футболида ўзига яраша ўрни бор.
 
МУРОЖААТ
 
“Ўзбекистонда барқарор ҳисобланган, клублар орасида катта инфратузилмага эга бўлган, футбол академиясида ажойиб футболчилар тарбиялаб вояга етказган, ўз ўйинлари билан нафақат футбол ишқибозлари балки хорижий футбол жамоатчилигинг ҳам эътиборига сазовор бўлаётган “Насаф”дек клубни “ўз ҳолига ташлаб қўйилиши” ачинарли ҳол.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жон куйдириб, ўзбек футболини ривожлантириш учун сай-ҳаракатлар қилаётган бир пайтда, бу ҳолатни тушуниш қийин. Аммо ишончимиз комилки, бу муаммо ижобий ҳал бўлади. Ҳаммаси жойига тушиб кетади. Раҳбарлар бу борада ақлли қарорга келишади”, дейилади мурожаатноманинг кириш қисмида.
 
ХЎШ, БУНДАЙ ҲОЛАТДА КЛУБ ИШҚИБОЗЛАРИ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШИ КЕРАК?
 
Шу пайтларда Ўзбекистондаги футбол шинавандалари “Насаф” мухлисларига ҳайрихоҳ бўлиб, мавжуд муаммога раҳбарлар эътиборини қаратиш учун, қўлдан келганча ҳаракатларни амалга оширишмоқда
 
Масалан, 26 апрел куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган учрашувда бир гуруҳ мухлислар “SAVE NASAF” – “НАСАФ”НИ САҚЛАНГ” – дея ёзилган баннер кўтариб чиқишди.
 



 
Акмал Эшонхонов: “Ҳа, ўйин куни баннер кўтарган мухлисларни кўрдим”.
 
“Албатта, бундай футбол ишқибозларининг хайрихоҳликларини қанча эътироф этсак ҳам камдек кўрамиз. Хўш бизлар, “Насаф”нинг яқинида турган мухлислар, Қашқадарё воҳасининг футбол ишқибозлари нима қилишимиз керак? Саволга жавоб битта! Севимли “Насаф” жамоасини яқиндан қўллаб-қувватлашимиз керак!
 
Бу ҳолат воҳалик футбол ишқибозлари учун ҳам жиддий синов. Бу синовдан муваффақиятли ўтишимиз учун, бир ёқадан бош чиқариш талаб этилади. Бунинг учун биздан унча катта нарса талаб этилмайди. Бор йўғи 30 апрель, душанба куни “Марказий”да бўладиган “Насаф” – “Сўғдиёна” учрашувига ҳар қачонгидан кўп ташриф буюришимиз лозим. Мазкур ташкилотчилик орқали нафақат ўз севикларимизга далда бўламиз, балки учрашув чипталарини кўпроқ харид қилиб, клубимизга молиявий кўмак ҳам берамиз”, дея якунланади “Насаф” клуби мухлислари томонидан йўлланган мурожатнома матнида.
 
Кўриниб турибдики, клубнинг чинакам ва жонкуяр мухлислари “Насаф” ёпилмаслиги учун ҳозирдан ҳаракатни бошлашган. Аммо вазиятга маъсул раҳбарлар нима бўлаётганини кўриб, билиб турган бўлсада ҳали-ҳануз бу вазият ҳақида тайинли бир гап айтишмади.
 
Дарвоқе, “Насаф” мухлисларига диққатига:
 
Ўйин куни “Дўст бўлсанг ёнимда тур...” акцияси ҳам ташкил этилади.
 
Сиз “Насаф” жамоасининг сақланиб қолишига тарафдормисиз?
 
Унда “Насаф” мухлисларининг ҳақиқий дўстига айланинг!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Насаф Save Nasaf 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!