...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонини жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий ишдан бўшатилди


11:23, 15.09.2017 Спорт
 3 049

Жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббийлар штаби ўз ихтиёрига кўра лавозимларини тарк этишган.

Футбол бўйича Саудия Арабистони терма жамоаси ўтган ҳафта 2018 йил Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини “нақд қилиб” қўйишганди.
 
Эндиликда Саудия Арабистони футболида нохуш хабар тарқалди... Яъни жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббийлар штаби ўз ихтиёрига кўра лавозимларини тарк этишган.
 
Терма жамоани бошқаришдан воз кечган Берт Ван Марвейкнинг ўрнига эса Аргентина терма жамоаси собиқ устози Эдгардо Бауса иш бошлаган.
 
“..Энди келишув йўқ. Ўтган ҳафта бир неча ишчилар бўшатилганди. Энди эса ўзим ҳақимда ғалати хабарлари ўқияпман. Ҳаммаси тугади”, дейди Берт Ван Марвейк.
 
Маълумот учун, 65 ёшли мураббий бошчилигидаги жамоа ўтган ҳафтада ЖЧ–2018 саралаш ўйинида Япония терма жамоасини (1:0) ҳисобда таслим этиб, мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Саудия Арабистони Берт Ван Марвейк Эдгардо Бауса 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!