...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонига Ҳаж сафари учун келган зиёратчилар сони 1,8 млн.га етди


17:04, 30.08.2017 Олам
 3 308

Макка, Мадина ва ислом оламидаги бошқа муқаддас шаҳарларда Саудия Арабистонининг икки мингдан зиёд тиббиёт ходимлари зиёратчиларга тиббий хизмат кўрсатади.

Жорий йилнинг 30 августидан бошлаб, муборак ҳаж амалини бажариш учун Саудия Арабистонига дунёнинг барча мамлакатларидан зиёратчиларнинг ташрифи бошланди.
 
Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонига бутун дунёдан Ҳаж сафари учун 1,8 млн зиёратчилар ташриф буюрди. Чегара назорати хизматининг хабар беришича, 1,6 млндан ортиқ зиёратчилар ҳаво йўли орқали келишган.
 
“Бизнинг режамизда икки миллион зиёратчи (улардан 1,73 миллиони хорижликлар) ташриф буюриши керак эди”, дейди Саудия Арабистонининг Ташқи ишлар вазирлиги вакили  Мансур аль-Турки. Бу йил зиёратчилар сони аввалги йиллардан кўра кўпроқ бўлади...
 
Макка, Мадина ва ислом оламидаги бошқа шаҳарларда Саудия Арабистонининг икки мингдан зиёд тиббиёт ходимлари зиёратчиларга тиббий хизмат кўрсатади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан 7–23 август кунлари 7346 нафар зиёратчилар Ҳаж сафарига кузатилди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Саудия Арабистон ҳаж сафари Макка Мадина зиёратчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!