...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сардор Раҳимхон “Qalampir.uz” сайтидан нега ранжиган?


11:55, 11.11.2016 Шоу-бизнес
 4 979

“Шахсан ўзим кузатадиган сайтлар сони саноқли. Улар орасида “Qalampir.uz” ҳам бор”, дейди хонанда.

Бугун “Qalampir.uz” ўз фаолиятини бошлаганига бир йил тўлди. Бу вақт мобайнида кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият ва санъат вакиллари, тадбиркорлар, спортчи, ҳуқушунос, психолог, қўйингки, жамиятда ўз ўрнини топган кўплаб соҳа вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйдик. Уларнинг фаолиятимиз ҳақидаги фикрлари эса биз учун жуда қизиқ. Биринчи бўлиб микрафонни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхонга тутдик.
 
Сардор Раҳимхон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
— Аввало, сайт жамоасини бугунги айём билан муборакбод этаман. Ишларингизга ривож тилайман. Сайт янада гуллаб, оммалашиб бораверсин, мухлислари сони кўпайсин. Умри бардавом сайтга айлансин.
 
Аслида бугунги кунда шахсан ўзим кузатадиган сайтлар жуда саноқли. Улар орасида “Qalampir.uz”нафақат шоу-бизнес хабарлари, балки энг муҳим ахборотлар етказиб бериши билан ажралиб туради. Ижод олами вакили бўлганим сабаб шоу-бизнес хабарлари, айниқса, ўзим ҳақимда ёзилган мақолаларни доим кузатиб бораман. “Qalampir.uz” тилга тушишига сабаб айнан танқидий мақолалар деб ўйлайман. Албатта, танқид бўлгани яхши, танқид бор жойда юксалиш бўлади. Фақат танқид ўринли бўлиши зарур. Шу ўринда айтмоқчиман, мен бу сайтда ўзим ҳақимдаги баъзи танқидларга қўшилмаган бўлардим, яъни асоссиз танқид бўлгани учун эътибор бермаганман.
 
Келажакда сайт шу йўсинда ижод қилишда давом этишини тилаб қоламан. Фақат сайт асосли танқид билдирса, нур устига аъло нур бўлар эди.
Дурдона Расулова

Теглар:Qalampir.uz Сардор Раҳимхон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!