...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir.сom” ишга туширилди. Қўлимиздан тутишга тайёрмисиз?


16:58, 25.06.2018 Жамият
 5 550

“Qalampir.uz”даги техник носозликни бартараф этиш жараёнлари давом этмоқда.

Биламиз, бир неча кундан буён “Qalampir.uz” интернет нашрига уланишда муаммоларга дуч келяпсиз. Бу ҳолат қачонгача давом этиши ва сабаблари ҳозиргача  жумбоқ бўлиб қолмоқда.
 
Айримлар қўл телефонидан, баъзилар эса компьютеридан сайтимиздаги янгиликларни ўқишга одатланган. Дунёнинг турли чеккаларида доимий равишда кузатиб борадиган муштарийларимиз бор ва сайтнинг шунчаки майдонни “тарк” этаётгани кўплаб жавобсиз саволларга сабаб бўлмоқда. Шу боис бугундан эътиборан “Qalampir.сom” манзилини ишга туширдик.
 
“Qalampir.uz”даги техник носозликни бартараф этиш жараёнлари давом этмоқда. Камчиликлар қачон бартараф этилиши юзасидан аниқ маълумот йўқ. Бу хабарни ёзаяпману шахсий компьютеримдан “Qalampir.uz” манзилига кира олмаяпман. Қўл телефонимдан эса муаммосиз уланяпман. Бундай ҳолат кўпчиликда учрамоқда. Тонгги хабарларга қараганда, Туркия, Чехия, Корея, Россия, Германияда “Qalampir.uz”га ҳеч қандай тақиқсиз уланишяпти.
 
Сайтга кириш .uz домени орқали вақти-вақти билан чекланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу боис сизни “Qalampir.сom” манзилида кутамиз. Сиз икки манзилда ҳам бир хил ахборот билан танишасиз. Янги манзилда техник носозликларга учрамаслигингиз аниқ.
 
Тез орада барча техник муаммоларни бартараф этиб, яна фаолиятимизни аввалгидек олиб борамиз.

Теглар:“Qalampir.uz” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар