...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санъаткорлар излашиб зўрин, бир-бирининг қуритар шўрин


10:39, 24.12.2015 Шоу-бизнес
 11 126

Тугаб бораётган йилда шов-шувли, муҳокамаларга сабаб бўлган воқеалар жуда кўп бўлди. “Эътироф-2015” миллий мукофоти тақдирлаш маросими ҳам шулар жумласидандир.

“Эътироф-2015” тақдирлаш маросимида “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Малика Эгамбердиеванинг “Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси” номинацияси совриндори сифатида эътироф этилиши, кўплаб санъаткорларнинг кинояли табассумига, мухлисларнинг ҳайратига сабаб бўлди. Бу орада “Малика бу йил нима иш қилганди, тайин қўшиқ чиқардими” қабилидаги гап-сўзлар урчигандан урчиди. Маликани айбдор санаб, уни бу мукофотга нолойиқ деб чиққанлар ҳам топилди.

“Эътироф” – ўз номи билан миллий мукофот! Уни топширишда бир санъаткор ёки ҳунарманднинг миллий юксалиш йўлидаги хизматлари, давлат ва жамият ривожи йўлидаги меҳнатлари, мамлакатимизда олиб борилаётган Ёшларга оид давлат сиёсатини тарғиб этишга қўшган ҳиссаси инобатга олинади. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, бу мукофот Малика Эгамбердиевага ўз-ўзидан ёки бошқа хонанда йўқлигидан берилгани йўқ. Эгамбердиеванинг ижодида “Шукур қил”, “Жаннат маконим менинг”, “Шойи” каби бир қанча қулоққа таниш, тингловчилар яхши кутиб олган қўшиқлари бор. Тўғри, бу мукофотга бу йил самарали ижод қилган санъаткорлардан Шаҳзода, Райҳон ва Манзура ҳам лойиқ эди. Бироқ мукофотни олиш ёки олмаслик Маликанинг қўлида эмас-ку. Маъноли қўшиқ айтиши, калта юбка, тор шим кийиб, ҳозирги ёшларга ёқадиган оммавий маданият ниқоби остидаги ажнабий ҳаракатлар билан қўшиқ куйламаслиги унинг айби эмас-ку. Энг муҳими у ўтган йиллар ичида ўзини кўрсата олди. Балки бу мукофотнинг самараси ўлароқ ижодга янада маҳкамроқ бел боғлар.

Сайтимиз учун Эгамбердиева билан интервью қилиш мақсадида унинг маъмури билан боғландик. Хонанданинг маъмури Малика айни кунларда умуман интервью бермаслигини маълум қилди. Ижодкорнинг кўнгли нозик дейишади. Ким билади дейсиз, атрофдаги учирма гаплар, ғийбатлар Маликанинг кайфиятига таъсир ўтказиб, мукофот ҳам татимаётгандир, балки.

“Санъаткорлар излашиб зўрин, бир-бирининг қуритар шўрин!” “Эътироф-2015” дан сўнг санъат вакилларининг ижтимоий тармоқларда қолдираётган изоҳларини ўқиб Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг юқоридаги мисралари ёдимга тушди. “Гадонинг душмани – гадо бўлади” деб бекорга айтишмайди. Омад тилаб қўллаб-қувватлаш, бировнинг ютуғидан қувониш ўрнига, қўйиб берсанг соч юламан деб турганларни кўриб ҳайратда қолдик. Бир мукофотнинг кучи шунчалик бўлсая? Халқ учун хизмат қиламан деган санъаткор қани? Ё улар ўзининг бор-йўқ меҳнатини бир темир матох-у номи ёзилган диплом билан ўлчайдими?

Шу ўринда “Йил хонандаси” деган тушунчанинг нисбийлигини ҳам унутмаслик керак. Бунда бирор хонанданинг нафақат бу йилдаги, балки ўтган йиллардаги меҳнатлари, унинг халқ орасидаги обрў эътибори, томошабин ёки тингловчига бераётган маънавий озуқаси ҳам инобатга олиниши керак. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак Малика бу мукофотга лойиқ кўрилдими, демак у лойиқ. Миллионлар эвазига сотиб олинган, пулдан ясалган саҳна билан асл санъатнинг, ҳақиқий санъаткорнинг фарқи бор. У урунади, туртинади, қоқилади... Ва ниҳоят юзага чиқади. Биз бу вазиятда кимнингдир ижодини камситиб, Маликани кўкларга кўтариш фикридан йироқмиз. Аксинча унга имкон бериш, ўзини кўрсатишга йўл очиб бериш керак. 

Теглар:Малика Эгамбердиева Эътироф-2015 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мохира
18:01 10.05.2016

Кўпчилик Малика Эгамберидиевани Эътироф-2015 совриндор бўлишига эътироз билдиришдими, демак бу халққа ёқмапти. Мана қаранг, авваллари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти деган унвонни ҳам олиш онсон эмасди. Хонандаларимиз 5-10 йиллаб элга хизмат қилишарди. Бундай танловларнику орзу қилинар эди. Туғриси Маликахон иқтидорли хушовоз хонанда. Кўшиқларни 4-5 та бўлса ҳам ёқади ҳалқимизга. Лекин туғриси ҳали жуда-жуда эрта эди соврин олишингизга, сингилжон. Сизни ўрнингизда бўлсам, олмаган бўлардим. Ҳали нима қилдимки соврин олсам деб ўйлардим. Аввал концертлар бериш керак эди. Камолотчилар билан вилоятларни бииир айланиб халққа хизмат қилиш керак эди. Клиплар ишлаш керак эди. Ва барча каналларда уни айлантириш керак эди..... Ишқилиб бу совриндан кейин Гулсанамга ўхшаб ишиб кетманг !!!


Лола
10:24 23.03.2016

Аввалам бор Таникли кушикчиларни номзодини шу ндай юксак мукофотларга куйиши натугри. Негаки таникли кушикчиларимизни халк танийди, уларни ижодини хурмат килишиади, Янги чикаетган еш кушикчиларга имконият бериб уларни рагбатлантириш керак. Уларни танилишига ердам беришимиз керак. Шундагини узбек саньати ривожланиши мумкин.


сарвиноз
00:33 21.02.2016

Бу маколани укиб хайратда колдим очиги. Ким езган бусаям роса "мехнат" кипти. Ва мехнатини хосилиниям яхшигина огандир хам.Ман оддий томошабинман. Демократик жамиятда яшаяпмиз ва хар ким уз фикрини билдира олиш хукуки бор. Ростан хам Шахзода Райхон Лола каби кугирчоклани еки хеч ким танимайдиган Маликаларни номзодинимас арзийдиган ашулаларида маънавий озука бера оладиган санъаткорлани номзодини куйиш керакмиди. Санъат хам бозор буб кетипти. Якинда Шухрат Каюмов кунглимдаги сузларни айтдилар " олдинлари санъаткор билан хаваскор аралашган булса, хозир санъаткорга мардикор аралашип кетди"


xurshida
12:09 05.01.2016

Olibdimi olibdi. lekin haqiqatdan mehnat qilganlar qolib ketdi. Hatto nomzodlar ham ko'rsatilmadi-ku! Asl san'atkorlarni chiqarmoqchi ekansizlar, ularni san'atga olib kirishga ruxsat beruvchi mutasaddi tashkilotlar o'ylashsa yaxshi bo'lardi bu haqida oldinroq!!! Keyin haqiqiy san'at deb bong urmasdiylar. Chunki faqat asillar qolardi o'shanda, menimcha!!


STAR
20:27 04.01.2016

don ni gapiga qoshilaman man malika digan ashulachi borligini bilmasdim shu paytgacha unga berish kerakmasidi shaxzodaga berish kk



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!