...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига янги раҳбар тайинланди


18:18, 11.12.2015 Шоу-бизнес
 7 670

Янги раҳбар нимани ўзгартира оларкин? Унинг илк фаолияти “Эътироф-2015”да алоҳида кўзга ташланса ажаб эмас.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси мамлакатимизда санъаткорлар ижодини мувофиқлаштирувчи асосий ташкилотлардан бири ҳисобланади. Сўнги йилларда унинг санъат оламидаги фаолияти нафақат санъаткорлар, балки, кенг аудитория томонидан ҳам алоҳида эътироф этиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 декабрдаги ПҚ-2443 сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори лавозимига Жўраев Фарҳод Ўктамович тайинланди, дея хабар бермоқда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси расмий сайтида.

Собиқ Бош директор Баҳодир Аҳмедов 2015 йилнинг 1 июлидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида иш бошлаганидан сўнг, бирлашмани директорнинг ўринбосари Муроджон Мажидов бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида бошқариб келаётган эди. Хусусан, Баҳодир Аҳмедовнинг раҳбарлиги давомида “Ўзбекнаво” фаолиятида жуда кўп янгиликлар кузатилди. Санъаткор маданияти масаласига жиддий эътибор қаратилди. Жорий йилнинг ўзида Лола Йўлдошева, Тамила, Анвар Собиров, Ягона каби хонандаларнинг лицензияси тўхтатилиши ҳам юқоридаги сўзларимизнинг амалий ифодасидир.

Қизиқ, янги раҳбар “Ўзбекнаво”, жумладан, миллий санъатимизда нималарни ўзгартира оларкин? Унинг илк фаолияти “Эътироф-2015”да алоҳида кўзга ташланса ажаб эмас.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ўзбекнаво Эътироф-2015 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!