...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили озодликка чиқарилди


10:20, 12.12.2017 Олам
 2 496

Прокуратура эса суднинг бу қароридан норози ва бу ҳолат юзасидан шикоят киритмоқчи эканлиги хабар қилинмоқда.

Аввалроқ, Украинада Саакашвилининг қамоққа олингани ҳамда унинг Грузияга экстрадиция қилиниши мумкинлиги тўғрисида хабар берган эдик.
 
Кеча, 11декабрь куни Киев шаҳар Печер туман суди Саакашвилига суриштирув жараёнига боғлиқ эҳтиёт чорасини белгилаш тўғрисида қарор чиқариши керак эди.
 
Судья Лариса Цокол раислик қилган туман суди Михаил Саакашвилини озодликка чиқариш тўғрисида қарор чиқарди.
 
Шундай қилиб, суд Украина прокуратурасининг Саакашвилига, эҳтиёт чораси сифатида узлуксиз назорат остидаги уй қамоғини белгилаш тўғрисида, киритган илтимосномасини қаноатлантирмади.
 
Прокуратура эса суднинг бу қарори юзасидан шикоят киритмоқчи.
 
Саакашвили, журналистларнинг саволларига, ўзининг “асосий мақсади Украинада ҳозирги иқтидордаги олигархияни бузиш экани ҳамда президент бўлиш нияти йўқлиги”ни айтиб, жавоб берган.
Обил Сафаров 

Теглар:Саакашвили Прокуратура Украина Лариса Цокол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!