...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: МХХ 500 минг АҚШ долларини Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлганларни қўлга олди


10:10, 12.12.2017 Жамият
 6 485

53 ёшли Ҳамрохўжа Умрзоқов ва 20 ёшли Ислом Қамбаров ўзаро қариндош бўлганлари ҳам аниқланди.

Наманган вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида бир гуруҳ шахслар томонидан ноқонуний валютани олиб чиқиб кетаётган жиноятчилар қўлга олинди.

Давлат чегараси орқали 469 минг доллар ва 4,1 миллион рубл миқдоридаги маблағни ноқонуний тарзда олиб Қирғизистонга олиб ўтаётгани аниқланган икки фуқаро 500 минг доллардан кўпроқ миқдордаги маблағни ўзида ноқонуний сақлагани ва чегарадан олиб ўтишга уриниш қилгани учун қонун олдида жавоб беради.

53 ёшли Ҳамрохўжа Умрзоқов бошқарувида бўлган Damas автомашинаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан тўхтатиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, 20 ёшли Ислом Қамбаров деган маҳаллий фуқаро ҳам автомашинада бўлган ва пу пуллар унга тегишли эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 182-моддаси биноан жиноий иш қўзғатди.

Жиноятчилар албатта қонун олдида жавоб беришади ва улар ўз қилмишлари учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари ҳам мумкин.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:МХХ Наманган вилояти Ноқонуний валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар