...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили: “Порошенко Януковичдан ҳам хавфлироқ”


09:41, 19.12.2017 Олам
 3 461

Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенкони, Украина учун собиқ президент Виктор Януковичдан ҳам хавфлироқ, деб баёнот берди.

Аввалроқ, Украинада Михаил Саакашвили ва президент Пётр Порошенко ўртасида бўлаётган зиддиятлар тўғрисида хабар берган эдик. 

Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенкони, Украина учун собиқ президент Виктор Януковичдан ҳам хавфлироқ, деб баёнот берди

Саакашвили, “Порошенко Януковичдан ҳам хавфлироқ. Чунки, Янукович даврида ҳамма нарса тушунарли эди. Порошенко устамонлик билан ўз қиёфасини ўзгартира олади. У ўзини ватанпарварман, Россия билан урушаяпман, дейди”, деб гапирган.   

У қуйидаги ўхшатишни келтирган: “Масалан ароқ ёки вискини кўп ичиб қўйса, организмга зарарлигини ҳамма билади. Пивонинг организмга зарари камроқ, деб ўйлашади. Аслида, пивонинг зарари организмга жуда ёмон таъсир қилади. Порошенконинг Украинага таъсири, худди пивонинг организмга таъсиридек оғир бўлади”, деб таъкидлаган. 
Обил Сафаров

Теглар:Пётр Порошенко Михаил Саакашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!