...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг машҳур агентлиги Youtube томонидан тақиққа учради


16:49, 19.07.2017 Олам
 2 127

Каналга янги видео юклаш ва каналдаги видеоларни кўриш имконияти чекланди.

Янгиликлар федераль агентлигининг (Федерального агентства новостей, ФАН) YouTube видеотармоғидаги миллионлаб аудиторияга эга бўлган расмий канали ИШИД террорчилик гуруҳи ҳаракатлари туширилган видеолавхаларни жойлагани учун цензурага учради.
 
Янгиликлар федераль агентлиги (ЯФА)нинг маълумотига кўра, сўнгги ойлар YouTube видеохостинги АҚШ ва Украина фуқароларидан келиб тушган бир нечта турли шикоятларни маълум қилишган. Катта эҳтимол билан YouTube айнан келиб тушган шикоятлар туфайли ЯФАнинг тармоқдаги видеосини блоклаган.
 
Каналнинг катта ҳажмдаги аудиторияси ЯФА каналига асосан ИШИД террорчилик гуруҳининг жангари видеолавҳаларини кўриш учун ташриф буюришарди.
 
Эндиликда каналга янги видео юклаш ва каналдаги видеоларни кўриш имконияти чекланган бўлиб, нашр YouTube хостингини тарк этиб, Rutube хостингига ўтишга мажбур бўлди.
 
Шунингдек, ЯФА YouTube тармоғидан каналнинг ёпилиш сабабларини аниқ ҳолатда тушунтириб беришни сўраб, бу каби видеолар бошқа хостинглар томонидан блокланмаслигини иддао қилишган.
 
Маълумот учун, ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари бутун дунё бўйлаб бир нечта терактларни амалга оширишдаги жавобгарликни зиммаларига олишган. Гуруҳ жангчиларининг асосий қисми Суриядаги базаларда тайёргарлик кўришади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:ИШИД YouTube 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!