...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик инспекторлар Туркия устидан кузатув парвозини амалга оширадилар


17:46, 01.02.2016 Олам
 2 993

1-5 февраль кунлари Россиянинг Ан-30Б кузатув самолёти Туркия устидан учиб ўтади.

Очиқ осмон келишуви доирасида россиялик инспекторлар гуруҳи Ан-30Б самолётида Туркия устидан кузатув парвозини амалга оширадилар. Бу ҳақда "Rns.online” нашри хабар беради.
 
Кузатув парвози 1-5 февраль кунлари Эски шаҳар аэродромидан максимал узоқлиги 1,9 минг километр масофада амалга оширилади. Кузатув парвози келишувга аъзо давлатлар ҳарбий фаолиятининг ойдинлиги ва шаффофлигига кўмаклашиш ҳамда ишонч чораларини мустаҳкамлаш орқали хавфсизликни кучайтириш мақсадида бажарилади, дея хабар беради Ядровий хавфни камайтириш миллий маркази бошлиғи Сергей Рижков, журналистларга берган интервьюсида.
 
Рижковнинг таъкидлашича, кузатув самолёти Туркия билан аввалдан келишилган йўналиш бўйича парвозни бажаради, самолёт бортида бўладиган турк мутахассислари кузатув техникасидан фойдаланиш тартибини ва келишувдаги қоидаларга амал қилинаётганини назорат қилиб борадилар.
 
Ушбу кузатув самолёти Россия Федерациясининг 2016 йилги Келишув иштирокчилари ҳудудида амалга оширадиган илк кузатув парвози саналади.
Умида Якубова
 

Теглар:Туркия Россия Ан-30Б 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!