...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадина Мумтоз озарбайжонлик хонанда билан дуэт куйлайди


17:19, 01.02.2016 Шоу-бизнес
 5 469

Қўшиқ ҳам озар, ҳам ўзбек тилларида куйланади. Клип эса Озарбайжонда суратга олинади.

Ўтган йилларда ўзбек шоу-бизнесидаги бир қанча хонандалар хорижлик санъаткорлар билан дуэт куйлашга муваффақ бўлган эди. Улар орасида Руҳшона ва Авраам Руссо ижросидаги “Благодарю”, Шаҳзода ва Dr. Costi’нинг “Мой золотой”, Юлдуз Усмонова ва Сардор Ўртачнинг “Дийемем” номли қўшиқлари хит даражасига чиқди. Бу қўшиқлар сафига яна бири қўшилиш арафасида. “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз иккинчи фарзандини дунёга келтиргач, яна ижодга қайтганини маълум қилиб, озарбайжонлик қўшиқчи ва бастакор Ахмед Мустафаев билан дуэт куйлаётганидан хабардор этди.

“Сев мени” деб номланган дуэтнинг мусиқаси бастакор Ахмед Мустафаевга тегишли. Хонанда дуэтни нима учун айнан Ахмед Мустафаев билан куйлаётганинига аниқлик киритди.

Мадина Мумтоз, “Ниҳол” мукофоти совриндори:

— Ахмед Мустафаев билан ижодий ҳамкорликни 2015 йилда бошлаган эдим. Баҳодир Низомов билан куйлаган Неданномли қўшиғимиз аслида Ахмед Мустафаевнинг ижодидан олинган. Ўшандаёқ бу бастакорнинг қўшиқларига меҳрим тушиб, қачондир бирга дуэт куйлашни ният қилгандим. Навбатдаги қўшиқнинг ёзилишига ҳам Ахмед Мустафаевнинг ўзи бош-қош бўляпти.

Февраль ойининг ўрталаридан қўшиқни ёзиш ишлари бошланади. Айни дамда Тошкентда мусиқий сайқал устаси Шерзод Мардиев томонидан “Сев мени” қўшиғи учун аранжировка тайёрланяпти. Хонанданинг айтишича, қўшиқ ҳам ўзбек, ҳам озар тилида куйланади. Мусиқа тайёр бўлгач Ахмед Мустафаевнинг Тошкентга келиши кутилмоқда. Клип эса Озарбайжонда суратга олинади.

Теглар:Мадина Мумтоз Ахмед Мустафаев Сев мени Недан Шерзод Мардиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!