...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги циркда думсиз леопард туғилди


15:50, 23.11.2016 Олам
 2 886

Унга исм бериш борасидаги танловда иштирок этишингиз мумкин

Кузбассдаги Анжеро-Судженск шаҳридаги “Глобус” чайла-циркида думсиз леопард дунёга келди.
Маълумотларга кўра, унинг думи йўқ. Бу ҳақда “Gazeta.a42.ru” нашри хабар қилади.
 
Аслида леопард боласи 20 ноябрь куни дунёга келган. Бироқ бу ҳақдаги маълумот омма эътиборига эндигина ҳавола этилаяпти.
 
Болакайга исм бериш учун цирк маъмурияти танлов уюштирмоқда. Унда “А”, “Н” ҳамда “Ж” ҳарфларидан бошланадиган исм танлаш шарти берилган.
 
Агар сизда ҳам унга ўзига ҳос ном бериш истаги бўлса, [email protected] манзили орқали таклифингизни юборишингиз мумкин. Ғолиб 27 ноябрь куни 16:00да аниқланади ва совғага эга бўлади.
Умида Якубова

Теглар:Думсиз леопард Исм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!