...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда Су-25 самолёти қулаб тушди


12:00, 30.03.2016 Олам
 3 297

Учувчи ўзини катапулта қилишга муваффақ бўлди.

Россиянинг Приморье вилоятидаги Черниговка қишлоғида Су-25 ҳужумчи самолёти қўниш чоғида қулаб тушди. Самолёт қурол-аслаҳасиз машғулот парвозини ўтказган. Учувчи ўзини катапулта қилишга улгурди. Унинг аҳволи яхши ва ҳеч қандай зарар етмаган. Самолёт аҳоли пунктига қулаб тушди. Су-25 қулаган жойда қурбонлар йўқ, лекин иккита омборхонага шикаст етган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Тахминларга кўра, самолётнинг двигателлари ишдан чиққан. Авария юз берган ҳудудда ФВВ ходимлари иш олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, Су-25 Афғонистон ва дунёнинг бошқа ҳудудларидаги урушларда фойдаланилган. Ҳарбий ҳаракатларда синовдан яхши ўтган. 1990 йиллардан бошлаб ҳозирга қадар 20та шу турдаги самолёт машғулотлар пайтида ҳалокатга учраган.

2015 йилнинг сентябрида Су-25 Кубанда қулаб тушган эди. Натижада учувчи ҳалок бўлган. У қулаётган самолётни турар жойлар устига тушмаслиги учун, очиқ ҳудудгача бошқариб борган.

Теглар:Россия Су-25 Приморье Авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!