...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Қрим масаласида халқаро судга бўйсунмоқчи эмас


18:00, 16.11.2016 Олам
 5 403

Гаага халқаро суди Қрим можаросини икки давлат ўртасидаги қуролли тўқнашув, деб баҳолади ва Россия ҳамда Украинани бирдек жавобгарликка тортмоқда.

Гаагадаги Ҳалқаро суд Қрим можароларини икки давлат ўртасидаги қуролли тўқнашув, деб баҳолагани ва бунда Россияни ҳам, Украинани ҳам айбдор, деб ҳисоблаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Халқаро суд мазкур можаро юзасидан Рим низоми бўйича текширув олиб борилиши лозим, деган қарорга келган эди.
Бироқ Россия ушбу суд ишида қатнашишдан бош тортмоқда. Бу хақда “Rbc.ru” сайтида хабар берилган.
 
Рим низоми Халқаро суд ишини мувофиқлаштирувчи ҳужжат саналади. Агар қайсидир давлат ушбу Низомни ратификация қилмаса, унинг фуқаролари халқаро суд олдида жавобгар ҳисобланмайди. Айни пайтда Рим низомини ратификация қилган давлатлар 124 тани ташкил қилади. Россия Низомни имзолаган, лекин ратификация қилмаган.
 
Халқаро суд энди  қандай йўл тутиши бизга қоронғу. Воқеалар ривожини эса сайтимиз орқали кузатиб боринг.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия Украина Қрим можароси Халқаро суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!