...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳотамжон Кетмонов номига ижтимоий тармоқларда очилган сохта саҳифаларга ишонмаслик айтилди


17:52, 16.11.2016 Жамият
 2 619

Ўзбекистон Респубкаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг номидан сохта саҳифаси очилиб, мулоқотга киришиляпти.

Хабарингиз борки, жорий  йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимизда Президент сайлови ўтказилади. Аллақачон Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ташвиқот ишларига старт берилган. Номзодларнинг ташвиқоти нафақат телевидение, радио, газета ва интернет сайтларида, балки ижтимоий тармоқларда ҳам олиб борилмоқда. Бу орада эса ижтимоий тармоқларда уларнинг номидан сохта саҳифалар очиш ҳолатлари ҳам кузатилди.
 
Хусусан, Ўзбекистон Респубкаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг номидан сохта саҳифаси очилиб, мулоқотга киришиляпти. Халқ демократик партияси майрказий сайлов штаби мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнотни чоп этди.
 

 
“Айни пайтда мамлакатимиз учун мухим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан, тарғибот-ташвиқот жараёнлари фаол давом этмоқда.
 
Бу борада, анъанавий тарғибот воситалари билан бир қаторда, он-лайн тарғибот, хусусан, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан ҳам фойдаланилмоқда. 
 
Шундан келиб чиққан ҳолда, партиядан номзоди илгари сурилаётган Ҳотамжон Кетмоновнинг расмий саҳифаларини қуйидаги:
 
https://www.facebook.com/Xatamjon.Ketmonov/,
https://twitter.com/X_A_Ketmonov
https://telegram.me/X_A_Ketmonov      
 
манзиллар орқали кузатиб бориш имкониятига барча сайловчилар эга эканини маълум қиламиз.
 
Сайловчиларни кўрсатиб ўтилган ҳаволалар расмий бўлиб, номзод номидан ташкил этилаётган бошқа саҳифалардаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирамиз”, дейилади Халқ демократик партиясининг баёнотида.
 

Теглар:Ҳотамжон Кетмонов Халқ демократик партияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар