...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия мусулмонлари идораси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди


12:53, 25.07.2017 Олам
 2 492

Россия делегацияси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан учрашадилар.

Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Россия мусулмонлари идораси делегацияси билан биргаликда Тошкентга хизмат сафари билан келди.
 
Татаристон, Москва, Чувашиянинг мусулмон уламолари делегация таркибидан ўрин олган.
 
“Тошкент халқаро аэропорти”да Россия делегациясини Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари кутиб олишди.
 
Ташриф давомида Россия мусулмонлари идораси делегацияси вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашадилар.
 
Шунингдек, улар Тошкент Ислом университетига, “Мир-араб” мадрасаси ва ал-Бухорий мақбарасига ташриф уюштирилиши кутилмоқда. Делагация аъзолари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон мусулмонлари идораси Россия мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!