...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жаҳон Кубоги мусобақасида иштирок этади


12:24, 25.07.2017 Спорт
 1 946

Мусобақада 128 нафар иштирокчи, жумладан амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳам иштирок этади

Шу йилнинг 2-27 сентябрь кунлари оралиғида Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
 
Йилнинг энг нуфузли мусобақасида 128 нафар иштирокчи, шу жумладан амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳам иштирок этади.
 
Жаҳон Кубогида Ўзбекистондан ягона вакил Минтақавий саралаш баҳсларида ғолибликни қўлга киритган гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов қатнашади.
 
Маълумот ўрнида, Жаҳон Кубоги нокаут тизимида ўтказилиб, мағлуб бўлган шахматчилар ўз иштирокларини тўхтатишади. Агар иккита классик партиядан сўнг ҳисоб тенг бўлиб қолса, у ҳолда ғолиб тай-брейкда аниқланади.
 
Ҳал қилувчи финал учрашуви 4 та классик партиядан иборат бўлади. Жаҳон Кубоги ғолиби ва финалчи келаси йили жаҳон тожи учун ўтказиладиган даъвогарлар турнирига йўлланмани қўлга киритади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Шахмат Жаҳонгир Воҳидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!