...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда маҳалла раиси одам ўлдирди


11:47, 25.07.2017 Жамият
 9 542

Ҳолат юзасидан маҳалла раиси ва Л.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд шаҳридаги “Дарғом” канали ёнидан номаълум эркак кишининг бошида жароҳатлари билан жасади топилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суриштирув ишлари натижасида жасаднинг шахси аниқланди. Марҳум Ургут туманида яшаган К.Б бўлиб чиқди. Унга тегишли Nexia русумли автомашина эса Самарқанд шаҳрининг Амир Темур кўчасидан эшиклари қулфланган ҳолда топилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўздан кечирилганида, втомашинанинг баъзи жойларида қон доғлари борлиги аниқланган.
 
Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида марҳум К.Б. жазмани Л.Н.нинг уйига келиб, рашк оқибатида унга тан жароҳати етказганлиги, Л.Н. маҳалла раисига К.Б.ни тартибга чақириб қўйишни сўраганлиги ва шу куни тунги соат ўнларда маҳалла раиси Л.Д.нинг уйига келиб, К.Б.ни ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, бошига болта билан уриб ўлдирганлиги маълум бўлган. Шундан сўнг Л.Н. ва маҳалла раиси жиноятни яшириш учун жасадни “Дарғом” каналига олиб бориб ташлайдилар.
 
Ҳолат юзасидан маҳалла раиси ва Л.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Теглар:Маҳалла раиси Сармарқанд Жиноят Суиқасд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар