...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рим шаҳри марказида портлаш содир бўлди


15:18, 12.05.2017 Олам
 2 219

Дастлабки маълумотларга кўра, икки автомобиль ўртасида ўрнатилган қўлбола портлаш мосламаси портлаган.

Италия пойтахти Рим шаҳрининг марказий мавзеларидан бирида портлаш содир бўлди. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва полиция ишламоқда. Портлаш оқибатида жабрланганлар йўқ, аммо ҳодисага яқин бўлган машинага талофат етган.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, икки автомобиль ўртасида ўрнатилган қўлбола портлаш мосламаси портлаган. Воқеа Авентино марказий мавзеси яқинида жойлашган почта биноси яқинида содир бўлган. Портлаш содир бўлган жой ва унинг яқинидаги ҳудуд полиция томонидан ўралган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
 
Полиция қўлбола бомба ёки профессионаллар томонидан тайёрланган портловчи мослама бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:портлаш Рим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!