...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рим папаси омма олдида ҳушидан кетди


17:07, 28.07.2016 Олам
 4 229

Франциск Польшага ташрифи чоғида католиклар олдида чиқиш қилаётган пайтда ҳушидан кетди.

Бугун, 28 июль куни Рим папаси Франциск Польшанинг Ченстхове шаҳрида омма олдига чиқиш қилаётган пайтда ҳушидан кетди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
 
Нашр тақдим этган видеода Рим папаси ҳушини йўқотиб, йиқилиб тушгани акс эттирилган. Унга ердан туришига бошқа роҳиблар ёрдамлашиб юборишди. Шундан сўнг, у ўзига келиб одамлар олдида чиқиш қилди.
 
Рим папаси Польшага 26-31 июль кунлари Краков шаҳрида ўтказилаётган католик ёшларининг Халқаро куни доираси ташриф буюрди. Ченстхова Краков шаҳридан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган бўлиб, Польшанинг диний пойтахти ҳисобланади.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирги Рим папаси Франциск (папа бўлиб сайлангунча Хорхе Марио Бергольо) 1936 йилда Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида таваллуд топган. У 266 Рим папаси ҳисобланади. Франциск 2013 йилнинг 13 мартида Рим папаси этиб сайланган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Польша Рим папаси Франциск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!