...
МЕНЮ
ONLINE TV

Христиан олами етакчиси КХДРга таклиф қилинди


17:46, 09.10.2018 Жамият
 1 817

Унинг Корея яриморолига ташриф буюриши минтақадаги барқарорликни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

КХДР еткачиси Ким Чен Ин Рим папаси Францискни мамлакатга таклиф қилди.
 
Гап шундаки, Ким Чен Ин Корея Республикаси президенти Мун Чже Ин билан учрашув чоғида Рим папасини Корея яриморолига таклиф этиш борасида келишиб олганди.
 
Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Мун Чже Ин расмий ташриф билан Ватиканга боради. Мазкур ташриф давомида Корея Республикаси президентининг папа Францискни Корея яриморолига таклиф этиши кутилмоқда.
 
Папанинг Корея яриморолига ташриф буюриши минтақадаги барқарорликни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланяпти.
 
Маълумот учун, Рим папаси келаси йил Японияга ташриф буюриши режалаштирилган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ким Чен Ин Рим папаси Мун Чже Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар