...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг Шарқий Европада таъсири ортиб бормоқда


17:34, 22.11.2018 Олам
 2 479

АҚШ Польша билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда.

Бугун, 22 ноябрь куни АҚШнинг Европадаги ҳарбий муҳандислик корпуси Вашингтон Польшада ҳарбий объектларни таъмирлаш учун 50 миллион доллар ажратишга тайёр эканлигини билдирди.
 
АҚШ бўйича мутахассис Михаил Синелников Оришакнинг фикрича, Қўшма Штатлар Польшани Европадаги стратегик аҳамиятга эга давлат сифатида кўрада. “Польша ҳукумати Европа Иттифоқидаги мамлакатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, зарурат туғилса ўз ҳудудларида АҚШ ҳарбий инфратузилмасини сезиларли даражада оширишга имкон бермоқда”, дея таъкидлади Михаил.


 
Маълумот учун, Польша Мудофаа вазири Мариуш Блашак умумий Европа мудофаа тизимини яратиш ғоясига қарши чиққан эди. Блашакнинг фикрича, Европада мудофаани фақат НАТО билан мустаҳкамлаш мумкин.
 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, АҚШ Россияга қарши мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқда. Польшанинг бундай ҳамкорликдан манфаатдорлигини унинг Калилинград билан умумий чегарага эга эканлиги билан изоҳлаш мумкин. Калилинградда кучли салоҳиятга эга Россия ҳарбий кучлари жойлашган.
Бобурмирзо Умаров

Теглар:АҚШ Польша 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!