...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон ва Манзура ўртасидаги совуқ муносабатлар энди уларнинг мухлисларига кўчди


12:56, 13.05.2016 Шоу-бизнес
 10 315

Машмашалар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг “Табиб” номли қўшиғига ишланган видеоклипи тақдим этилгандан сўнг бошланди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева кеча, 12 май куни “Табиб” номли қўшиғига ишланган видеоклипни тақдим этди.
 
Ҳозиргача 10 минг марта томоша қилинган мазкур клип сўнгги йилларда Ўзбекистонда яратилган энг қиммат клип сифатида эътироф этиляпти. Режиссёр Ёдгор Носиров томонидан ишланган видеоклипда Райҳон Ғаниева Миср қироличаси Клеопатра образида намоён бўлади. Хонанданинг бундан бироз аввал мухлислари эътиборига тақдим этган “Дилимо” қўшиғидаги образи ҳам “Табиб”дагидан деярли фарқ қилмайди.
 
Клипни томоша қилишга улгурган аксарият мухлислар Райҳоннинг истеъдодига тан бериб, клипмейкерни олқишлашмоқда.
 
“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошеванинг мухлислари эса бу ғоя ўзбек шоу-бизнесида аввал ҳам бўлгани, хусусан, хонанда Манзура бундан 6-7 йил илгари “Севар эдим такрор” номли қўшиғига ишланган видеоклипда Миср қироличаси Клеопатра образида гавдалангани ва у кўпроқ Клеопатрага ўхшаганини айтишмоқда. Райҳоннинг мухлислари бу фикрларни буткул рад этиб, ўртада чиқаётган муҳокамаларни икки хонанда ўртасида дарз кетган муносабатлар мухлисларга ҳам кўчгани билан боғлашмоқда.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ижросида “Табиб” ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура ижросидаги “Севар эдим такрор” қўшиғига ишланган видеоклипларни томоша қилиб, ўзингиз баҳо беринг.  

Теглар:Райҳон Ғаниева Манзура Йўлдошева Табиб Севар эдим такрор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

FR
10:20 16.05.2016

Ikkala klipam zor chiqqan, bir biriga oxshagan tarafi bu ulani liboslari holos. Klip Misr yonalishida olingandan keyin oxshashi tabiiy hol. Ikkala ijodkorimizga omad!


аноним
17:03 13.05.2016

Райхонга нисбатан Манзура кўпроқ Клеопатрага ўхшаркан


Ilhom
13:48 13.05.2016

Baribir Rayhon zo'r aytgan



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!