...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расмий хабар: Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди!


10:48, 07.09.2017 Спорт
 4 833

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади.

Ўзбекистон футбол федерацияси Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганини маълум қилади.
 
“Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади.
 
Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақидаги янги маълумот навбатдаги баёнот орқали оммага эълон қилинади.
 
Ўзбекистон футбол федерацияси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Эрон ва Корея терма жамоаларини табриклайди ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайди!
 
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон футбол федерацияси жаҳон чемпионати саралаши давомида тўхтовсиз равишда қўллаб-қувватлаганлиги ва миллий терма жамоага доимий равишда далда бериб турганлиги учун миллий терма жамоамиз мухлисларига чексиз миннатдорчилик изҳор қилади”, дейилади расмий хабарда.
 
Маълумот учун, Самвел Бабаян бошқарган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш 3-босқичида 13 очко жамғариб, 4-ўринни эгаллади ва жаҳон чемпиоанатига чиқиш йўлланмасидан маҳрум бўлди.
 
Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпиоанатига чиқиш йўлланмасига эга бўлиши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар мавжуд. Ушбу миш-мишлар замирида Осиё футбол конфедерацияси айрим хулосаларига таяниш мавжудлиги ҳақида бироз олдинроқ хабар берган эдик. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dadayan
16:29 07.09.2017

Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамосини бутунлай тарқатиб унга сарфланадиган маблағни бошқа бир спорт турига (Бокс, Сузиш, Бадиий гимнастика, Оғир атлетика, Енгил атлетика, Шахмат ва бошқалар) сарфланганда Ўзбекистон спорти дунё аренасининг энг олди ўринларини эгаллаган бўлар эди. Футбол бу миллионлар ўйини улардан хам зўр ўйинни биз ўзимиз ҳам маромига етказиб ўйнай оламиз. Ухлаб ўйнаган ўйинчилар билан шунчалик ўйин бўлди агар улар уйғоқ бўлганларида ҳисоб 5:0 ва хаттоки 10:0 бўлиши ҳам мумкин эди. ШАРМАНДААААА!!!


Маликахон
13:24 07.09.2017

ГАРЧИ ФУТБОЛ ИШКИБОЗИ БУЛМАСАМДА, ЛЕКИН БУ ХАБАРДАН ЖУДАЯМ ХУРСАНД БУЛДИМ.МЕН ТАНИШЛАРИМНИ КУПЧИЛИГИ ФУТБОЛ ИШКИБОЗИ ВА ХАММАЛАРИ КАЙФИЯТСИЗ ЮРИШИБДИ БУ ХАБАР БАЛКИ РУХЛАРИНИ КУТАРАР!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!