...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман! Ўзбек миллий кураши Осиё ўйинлари дастурига киритилди!


14:52, 20.09.2017 Спорт
 2 209

32-Осиё Олимпия кенгаши бош ассамблеяси ўзбек спорт жамоатчилиги учун эсда қоларли хабарлардан бирини эълон қилди.

Туркманистон пойтахти Ашхободда бўлиб ўтаётган 32-Осиё Олимпия кенгаши бош ассамблеяси ўзбек спорт жамоатчилиги учун эсда қоларли воқеликлардан бири сифатида тарихда қоладиган бўлди.
 
Айнан ушбу Ассамблеяда ўзбек миллий кураши 2018 йили Индонезия пойтахти Жакартада бўлиб ўтадиган 18-Осиё ўйинлари дастурига киритилганлиги расман эълон қилинди.
 
Маълумот учун, айни пайтда Ашхободда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларига киритилган белбоғли кураш спорт тури бўйича иштирок этаётган Шаҳзода Эргашева кеча, 19 сентябрь куни финал жангини ўтказди.
 
Ўзбекистонлик спортчи ҳал қилувчи беллашувда Лачун Бадаглиевага қарши гиламга чиқди ва 4:4 (4:0) ҳисобларида мағлубиятга учради. Шундай бўлсада, Шаҳзода Ўзбекистон делегацияси ҳисобида навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.
 
Бугунги кунга келиб, ўзбекистонлик спортчиларнинг мусобақадаги жами медаллари сони 38 тага етди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбек миллий кураши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!