...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман! Жанубий Кореядаги қишки Олимпиада ўйинларига старт берилди


11:07, 10.02.2018 Спорт
 1 694

Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини Миша Ге ва Комил Тўхтаевлар ҳимоя қилади.

Кеча, 9 февраль куни Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида навбатдаги қишки Олимпиаданинг очилиш маросими ўтказилди.
 
Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланган тантанали маросимда мазкур ўйинларда иштирок этувчи барча мамлакатлар тантанали чиқишда иштирок этдилар. Байрамда тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси Комил Тўхтаев делегация байроқдори бўлди.

Маълумот учун, бу йилги Олимпиадада 6 терма жамоа мусобақада дебют қилади. Белгиланган нормативлар ўша юрт вакилларининг иқлимидан келиб чиққан ҳолда қўйилгани қишки Олимпиадада ҳам иссиқ ўлка вакилларининг иштирок этишига замин яратмоқда.
 
Бу йил Сингапур (шорт-трек), Нигерия (бобслей ва скелетон), Эквадор (чанғи пойгаси), Малайзия (фигурали учиш), Косова ва Эритрея (тоғ чанғиси) вакиллари Жанубий Кореяга қишки Олимпиадада илк маротаба ўз юрти шарафини ҳимоя қилиш учун келишади.
 
Спорт байрамида 92 мамлакатдан 3544 нафар спортчи спортнинг 15 тури бўйича 102 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.
 
Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини Миша Ге (фигурали учиш) ва Комил Тўхтаев (тоғ чанғиси) лар ҳимоя қиладилар.
 
Эслатиб ўтамиз, фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге айни пайтда АҚШда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттираётгани сабабли, Жанубий Кореяга 11 февраль куни етиб боради.
 
У 16 февраль куни “Gangneung Ice Аrena” муз саройида фигурали учишнинг қисқа дастурида чиқиш қилса, 17 февралда эркин дастурда ўз омадини синаб кўради.
 
Комил Тўхтаев эса 18 февраль куни тоғ чанғисининг гигант слалом баҳсларида иштирок этади. 22 февралда эса слалом бўйича мусобақада қатнашади. Тоғ чанғиси бўйича беллашувлар “Yongpyong Alpine Centre” мажмуасида бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олимпиада ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!