...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рашид Холиқов: “Руслан Шарипов 17 йил аввал жавобимни бериб юборганди”


18:38, 13.06.2016 Шоу-бизнес
 30 585

Рашид Холиқов Руслан Шарипов билан ўртадаги гиналарни унутиб, унинг ҳолидан хабар олишга ваъда берди.

Бироз аввал хонанда ва бастакор Руслан Шариповга оид ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган суратлар халқ орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, кўпчилик санъаткорлар, хусусан, хонанда ва бастакор Шаҳноз Руслан Шариповнинг суратларини тарқатганларга эътироз билдирганди.
 
Хонанда ва бастакор Руслан Шариповнинг ҳолидан хабар олиш кераклигини айтиб, у билан бир вақтда ижодини бошлаган, ҳамкорлик қилган санъаткорларнинг шахсий саҳифасига тинимсиз мактуб қолдираётганлар талайгина. Улардан бири Рашид Холиқовга ҳам мурожаат қилди. Гап шундаки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов Instagram’даги шахсий саҳифасига “Божалар” гуруҳи хонандаси Жаҳонгир Позилжоновнинг хонадонида тушган суратини жойлаштирди. Бу суратга эса Холиқовнинг кузатувчиларидан бири “Эсиз бир вақтлар эстрадада муҳим ўрин тутган, анча хонандаларнинг шу даражага етишига сабабчи бўлган Руслан Шариповни ҳеч ким йўқламас экан, айниқса, Тоҳир Содиқов. Афсус, ҳаммаларидан кўнглинг қоларкан”, деб изоҳ ёзди. Рашид Холиқов ҳам бу эътирозни жавобсиз қолдирмади. Хонанда бундан 17 йил аввалги воқеаларни хотирлаб, қуйидагича жавоб ёзди:
 
“Сиз хафа бўлманг. Руслан менга 1999 йилда “Қўшиқ ёзмайман, энди сен нима қиласан”, деб савол берган. “Сиз қўшиқ ёзмасангиз ҳам ҳаммаси яхши бўлади”, деб айтгандим. Мана 17 йил ўтибди. Худо деган одамга бошқа жойдан етказавераркан. Қўшиқлар ҳам ёзиляпти, клиплар ҳам олиняпти. Ўғлимга ҳам қўшиқлар ёзишяпти.
 
Руслан жуда яхши инсон, лекин Фаррух Зокиров, Иззатилла Ибрагимов, Юлдуз Усмонова Руслан менга “Эй, азиз юртим” қўшиғини ёзганидан кейин буюртма беришни бошлашди. Русланнинг боши айланиб менинг жавобимни бериб юборди. Ҳа, майли соғ бўлсинлар. Тарихдан хабарингиз бўлмаса, нотўғри қарор чиқарманг, илтимос. Мен ҳалигача уни ҳурмат қиламан. Мана озгина бўлса ҳам тарихни билиб олдинглар. Ўйлайманки, ҳеч кимни хафа қилмадим”.
 
Рашид Холиқовнинг жавобидан сўнг, кўпчилик мухлислар ундан ўртадаги гиналарни унутиб, Руслан Шариповнинг ҳолидан хабар олишини сўрашди. Холиқов эса бу мурожаатларга беписанд қарамади. Аксинча, Руслан Шариповдан хабар олишга, ҳатто, селфи тушишга ваъда берди. 

Теглар:Рашид Холиқов Руслан Шарипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!